- 3 - 4 пора деганингиздан аниғини билмас экансиз. Илмли бир киши деганингиздан кимдан сўрашни ҳам билмас экансиз. Ушбу мактубни билмаслик асосида ёзган экансиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг оз хатмни уч кунлик қилиб белгилаганлар. Қироат тажвид асосида бўлиши шарт. Бизда ҳозирда масжидларда кўпроқ 30, 20, 15 кунлик хатмлар бўлмоқда. Авваллари асосан 10 кунлик бўлар эди. Ўшанда ҳар куни уч порадан ўқилар эди. Унда сиз айтган "илмли" кишининг гапларига хилоф бўлмас эди. Сиз хатмга қатнашинг, савоб бўлади. Хатмга бормасангиз, нима қиласиз? Ёки сериал кўрасизми? Хатмни қўйиб сериал кўришдан фойда йўқ.