Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғирлик ҳақида

09:58 / 18.05.2020 | . | 1292

Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоқ яқинида пахтани қайта ишлаш заводи бор. Қишлоқдаги баъзи одамлар шу заводдан пахта маҳсулотлари(чигит, пахта)ни ноқонуний олиб чиқиб сотишади. Завод ишчилари (қоровуллар ёки оддий ишчилар) ташқаридаги "шерикларига" кечаси пахта ёки чигитни яширинча олиб чиқиб беришади улар олиб бориб қимматроққа сотишади. Кечалари ухламасдан завод девори тагида қулай пайт кутиб туришади. Мен шу иш билан шуғилланадиган бир кишига бу иш ўғирлик деб тушунтирсам у "бу ўғирлик эмас, биз кечаси ухламасдан меҳнат қиламиз, қоровулдан арзонга олиб қимматга сотамиз холос" деб ишини ҳалол деяпти. Одамларлдан эмас давлат корхонасидан олса ўғирлик бўлмас эмиш. Саволим шундан иборатки, шу тариқа давлат мулкини талон-тарож қилиш ўғирлик эмасми? Қоровуллар ва улар билан ташқаридан туриб шериклик қилётганларнинг топган пули ҳалолми? Ўғирлик ва унинг ҳукми ҳақида ҳам кенгроқ тўхталиб ўтсангиз. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни ўғирлик эканлиги очиқ-ойдинку. Шайтон ҳам ўзини оқлаш учун Аллоҳ таолога гап топган. Бу ерда асосийси гап топиш эмас уларнинг топган гаплари Аллоҳнинг наздида шайтонни гапига ўхшаб қабул бўлмаслигида. Қабул бўлмаслиги юзга юз аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat