Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубхаларни бартараф этиш

09:59 / 18.05.2020 | BuzzFeed Talants | 1758

Ассалому алайкум! Бир киши хидоят топиб халол харомни тушуниб етди, бировнинг хаққи ёмонлигини англаб етди, ғийбат хақида хам тушуниб етди. Энди ўша кишида шубхалар пайдо бўляпти масалан мактаб, лицейда ўқиб юрган пайтлари устозлар, қизларни орқасидан ғийбат қилиш кенг тарқалган эди. Шунинг учун шу киши шубхаларни йўқотиш маносида хамма синфдошларни ва курсдошларни топиб розилигини олмоқчи.  Буни қандай сўраса розилигини олган бўлади? Чунки у кишида шубха бор хамма синфдошларни ёки курсдошларни ғийбат қилганлиги аниқ эмас. Мен сени ғийбат қилганман деб ёлғон айтса хам бўлмайди. 

2). Шу хаммадан сўраш шартми ўзи? Чунки ўша киши ғийбат қилган бўлса хам ўша одамларга етиб боргани ноаниқ. 

3) Мусулмон бўлмаган кишини ғийбат қилган бўлса ва ўша кишини топиш умиди умуман бўлмаса нима қилади? Ғийбат қилгани ўша мусулмон бўлмаган кишига етиб бормагани аниқ. Шу шубхаларни бартараф этишга ёрдам берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Очиқ-ойдин ғийбат қилганман деб айтиш шарт эмас. “мендан хато камчиликлар, сизлар ҳақингизда нотўғри фикрлар ўтган бўлса мени кечиринглар” дейиш кифоя қилади. Ғийбатингиз етиб бормаган бўлса айтишингизни ҳам ҳожати йўқ. Ҳаққига дуо қилиб қўйинг. 

3). Уни ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қилинади. Бу у учун қилинган энг катта яхшикл ҳисобланади. Чунки бир инсон қалбдан ҳис қилиб калимани айтиб қолишни ўзи, фосиқлиги дўзахга тушсада абадий дўзахда қолиш балосидан қутилиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat