Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касал одамга закот бериш

09:38 / 18 май | Shakhzoda Ochilova | 420

Ассалому алайкум! 1). Бир Хосиятхон дган қизчага катта сумма пул керак, шу қизчага раҳмим келди шунга нарҳи $1200 тиллам бор шу тилламни узини нарҳида сотип шу қизчага эхсон қилсам бўладими ёки эхсон садақа мискин қийналган одамлага қилиш керакми? Ман ҳечам закот бермаганман, шунга шу берганим бўладими ёки аёл киши закот бермайдими? 

2) Мани раҳматлик дадажоним оламдан ўтганларига 1 йилу 2 ой бўлади яқинда, улар ўтган кунларидан ман номозни бошладим сал турип ҳижоб ўрадим, ҳар кун витр намозидан кейн уларни эслаб Қуръон тиловат қиламан, лекин афсуски дадам 5 маҳал намоз ўқимаганлар ва оҳирги йилларда рўза тутмаганлар, чунки жудаям касал бўганлар. Айтингчи 5 маҳал намоз ўқимаган, рўзани адо этолмаган одам жаннатга киролмайдими? Мани уларни эслаб Аллоҳдан мағфират сўрашим уларга ёрдам берадими, балким уларни қутқариб қолишга ёрдам берадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аёл кишининг моли нисобга етса у ҳам закот бериши шарт. Сиз айтган аёл муҳтож бўлса унга беришингиз мумкин. Агар у қизчани нисоб миқдорича пули бўлса унга беролмайсиз. Операция ёки уй каби нарсаларга муҳтож бўлган инсонларга закот беришда уларни қўлига нисоб миқдоридан ортиғини бериш жоиз эмас. унинг ўрнига бир киши вакил бўлиб, ўша муҳтожга керакли маблағни йиғиб турса операция ўтгач ёки уй олингач муҳтожнинг буйруғи билан унинг қарзларини закотдан тўланса жоиз бўлади. 

2). Жаннатга киргизиш ёки киргизмаслик Аллоҳнинг ихтиёрида. Сиз билан биз яхши умидлар қилиб ҳақларига дуолар қиламиз. Ҳадисда Аллоҳнинг каломини тўлиқ ёдлаб унга амал қилган қориларга қиёмат куни дўзахга тушиши аниқ бўлган бир неча кишиларни шақоат қилиш ҳаққи берилади дейилган. Ёрдам беришни хоҳласак ҳадисда зикр қилинган кишилар бўлишга ҳаракат қилайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat