Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

15:47 / 06.06.2019 | umidvor_banda | 2111
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Рамазондан бошқа ойларда ҳам, инсон рўзадор бўлса ва намозни жамоат билан ўқиш учун масжидга кираётганда (қайси намозга қатнашишдан қатъий назар) "Шу масжиддан чиққунча нафл эътикофни ният қилдим" деб кириб, нафл эътикофни савобидан умид қилса тўғри бўладими. Масалан, Душанба ва Пайшанба кунлари ва Қамарий ойнинг 13, 14 ва 15-кунлари рўзадор бўлса. Ёки шом намозига кириб, масжидда оғиз очилиши юзасидан фақат шом намозига кириб кетяпганда шундай ният қилинадими? 2. Закот беришга қодир қилган зотга беадад ҳамду санолар бўлсин! Мен закотимни 2 укам ва синглимга тенг бўлиб бераман, шу ишим тўғрими? Уларнинг моли нисобга етмайди, ва уларда шунга эҳтиёж бор. Чунки закотга ҳақли инсонлар рўйхатида ака-ука ва опа-сингил биринчи ўринда келар экан. Саволни сўраяпману, лекин риё бўлиб қолмасмикин деб қўрқяпман! Аллоҳ риёдан асрасин! 3. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васалламниг ҳадисларига биноан, Аллоҳнинг 99 муборак исмларини илм сифатида тўлиқ ўрганиш учун қайси китоб ёки манбадан фойдаланишни тавсия қиласизлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Рўза тутмасдан ҳам масжидга киришдан аввал “Чиққунимгача эътикофдаман” деб ният қилиш мустаҳаб.
2). Бўлади.
3). Интернетда бор. “Сунний ақийдалар” китобини ўқисангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat