Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкиликка берилган отамга пул берсам

08:34 / 18.05.2020 | Islam Nishanbaev | 1570

Ассалому алайкум! Мен ўзим Тошкентда ишлайман ота онам ва сингиларим Наманганда. Уйга рўзғор учун пул жўнатсам онамга жўнатаман, чунки отам ичкиликка берилиб хатто буни оқибатида уйимиздан хам ажралганмиз. Онамга пул жўнатсам отам мандан хафа бўлишади "сан онанг билан иш қилисан ман санга бегонаманми" дейдилар. Ман ўзим отамга жўнатгим келади, лекин қанча жўнатсам хам ичиб кейин рўзғорга қолдирмайдилар, онамга жўнатсам хафа бўляптилар. Икки ўт орасида қолдим қандай йўл тутсам динимизга тўғри келадигон иш қилган бўламан? Ман қийналиб топган халол пулимни харом ишга хизмат қилиши манга гунох бўлади деб қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилаяпсиз экан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда молни тўғри тасарруф қилолмайдиган, гуноҳларга сарфлайдиган инсонларга мол бермасликка буюрган. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади. 

وَلاَ تُؤْتُواْ السُّفَهَاء أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللّهُ لَكُمْ 

5. Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat