Ассалому алайкум! Бир одамдан катта қарзим бор, ўша қарзни бериш учун пул йиғаяпман, бу йил Рамазонда ўша пул нисобга етди, лекин мен ҳали ҳам пул йиғаяпман қарзни адо этиш учун, шу вазиятда, қарзимдан қутулгунга қадар закот бермай турамани? Ёки у қарз учун йиғаётган пул меники бўлгани учун нисобга етган кунидан ҳисоблаб закот бериб туришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Сизга қарзингизни тўламагунингизча закот вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!