Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идрис алайҳиссалом ҳақларида

09:58 / 24.07.2015 | Баходир Шамсиев | 3477

Ассаламу алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати! Аллоҳ қилаётган ишларингизнинг ажр-савобини ошириб берсин. 

1. Мен икки саволни бир йўла сўрай дегандим. Бир биродарим айтиб қолди. У “Қисасул анбиё” китобида ўқиганмиш. Унда: Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни жаннатга киргизиб, ўша ерда у кишини қиёматгача қолдирган эмиш ва у киши тирик эмиш. Шу масала тўғрисида ҳадис ёки оятлар борми? 

2. Яна айтиб қолдики, Самарқанддаги Шоҳи зинда деган жойга бир қудуқнинг тагида қандай бир одамлар яшаган экан. Улар ҳам тирик қавм эмишлар. Айтишича, Амир Темур бобомиз бир одамни ўша қудуққа тушириб, у ерда нима борлигини билиб кел, деган эканлар. У одам тушса, у ерда бинолар бор экан ва у ердаги одамлар биз ҳақимизда подшоҳинга айтсанг, авлодинг киёматгача кўр бўлиб ўтади, деганмиш. Бу тўғрисида динимиз олимлари қандай фикрдалар? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 

 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1. Бу ихтилофли масалалардан бўлиб, бу ҳақда бирорта сариҳ (очиқ-ойдин) ва саҳиҳ (ишончли) маълумот йўқ. 

Дарвоқе, “Ва уни олий мақомга кўтардик” (Марям сураси, 57-ояти) бунга далолат қилмаслигини муҳаққиқ уламолар таъкидлаганлар. Шайх Ҳазратлари ҳам бу оятнинг тафсирида: “Яъни, Биз Идриснинг қадрини юксак, зикрини олий қилдик”, дейдилар.

2. Буниси эса мутлақо асоссиз, таги йўқ, қуруқ гап бўлиб, ақлга ҳам, нақлга ҳам тўғри келмайди Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat