Ассалому алайкум! Оиладаги жанжал вақтида аёл эрига “сизни ёмон кўраман” деганда эр хам жаҳл устида “унда ёқадиганига эрга тег маслаҳатим” деб юборса талоқ тушмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бу эрнинг ниятига боғлиқ. Валлоҳу аълам!