Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга насиҳат қилинглар

13:34 / 31.05.2020 | Shuxrat | 1775

Ассалому алайкум! Мен оилалиман, 2 фарзандим бор, намоз ўқийман, лекин шайтон кучлилик қилиб йўлдан урадими билмиман зино қилишга ундайди. Марузалар, Қуръон тиловатлар эшитсам яна хаммаси жойига тушгандек бўлади. Оз мунча вақтдан кейин яна ўша вазият такрорланади. Бунинг учун нима қилишим керак бўлади, насиҳат қилинглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани билинг, зино қарз ҳисобланади. Қилувчини ҳам аёлларидан кимнидир шундай ҳолатга тушиши бўлади, чунки бу қарздир. Ожиза опа-сингил ва аёлларингизга раҳм қилинг. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг бир байтларида “Зино қарздир, оилангдагилар уни тўлаши шарт бўлади” деганлар. Бу зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади:  

وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا 

40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat