Ассалому алайкум! Ҳазратимиз Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфнинг бази китоблари масалан "Оламларга рахмат пайғамбар", "Бахтиёр оила" каби китобларини ўқиётганимда ичида кўплаб Қуръондан оятларни хам ўқийман. Лекин бу вақтда тахоратсиз бўламан, базан ғусл хам қилмаган бўламан. Бу ишим жиозми? Тахорат ва ғуслсиз Куръон оялари келтирилган китобларни ўқишим тўрими?
– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятларини ёки уларнинг маънолар таржимасини ўқиш учун таҳорат шарт эмас. Ҳайз ҳолатида эса оятларни ўқиш-тиловат қилиш мумкин эмас, маънолар таржимасини ўқиш мумкин.
Бетаҳорат ва ҳайз ҳолатларида ушбу китобларни ушлаш жоиз, аммо оят ёзилган жойларига бармоғини қўймайди. Валлоҳу аълам!