Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ва зинокорни ўлдиришнинг ҳукми?

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 18506

Ассалому алайкум Шайҳ хазратлари! Саҳифаларни кузатиб бораётган бўлсангиз «Фоҳишани қатл қилиш мумкинми?» - деган савол билан ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Биродарлардан кўп жавоблар олдим, ҳаммага раҳмат. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Берилган жавобларнинг барчаси бир тараф, яъни «қатл мумкин эмас». Лекин бир ҳадисни ўқиб миямда бир-бирига зидлик пайдо бўлди. Ҳадисларни ўқиб бир хулоса берсангиз, шояд бу зидлик аниқликка эришса. 

Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладилар: «Аслам қабиласидан бир киши Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб зино қилиб қўйганлигини эътироф этди. Жаноб Расулуллоҳ нафратланганларидан юзларини ўгириб олдилар, ҳатто ул ўзига тўрт далил келтиришига тўғри келди. Шундагина Жаноб расулуллоҳ: «Жиннилик дардинг йўқмидур?» - дедилар. Ул:«Йўқ», - деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Уйланганмисан?» - дедилар. Ул «Ҳа»,- деди. Жаноб Расулуллоҳ амр қилдилар, уни намозгоҳга олиб чиқиб тошбўрон қилишди. Биринчи тош тегиши биланоқ қочиб қолган эди, етиб олиб ўлгунча тошбўрон қилинди. Кейин Жаноби Расулуллоҳ охирати бахайр бўлсин деб унга ўзлари жаноза ўқидилар». 

Ибн аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ҳазрат Умар бундай деб айтдилар: «Мен қўрқаманки, замонлар ўтиб одамлар: «Аллоҳ таолонинг китобидан ражм(тошбўрон қилмоқ) ҳақида ҳеч гап топмадик»- деб разолатга юз тутиб, Аллоҳ таоло нозил қилган фарзни бажармай қўймасалар эрди! Ражм ҳар бир зино қилган одамга - хотини бўла туриб зино қилганга ҳам, зино қилганлиги исботланган шахсга ҳам ё ким бировдан ҳомила орттирган ёҳуд зино қилганини ўзи эътироф қилганга ҳам беистисно қўлланмоғи зарурдур!». «Ахир, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрмасми эрдилар, ул зотдан кейин биз ҳам ражм қилдик-ку?!»- деб айтганларини шундоққина ёдлаб қолганмен»,- дейдилар. 

Манба: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ҳадис, Ал-жа'ми ас-саҳих(ИВ). Тошкент 1992. Қомуслар бош таҳририяти. (301-304 бетлар)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом!

ТУРЛИ МАСАЛАЛАР

Ислом зинога қарши муросасиз чораларни кўриб қўйган. Бунда, энг аввало, инсонларни ёшликдан Аллоҳдан қўрқиш, қиёмат куни масъулиятини ҳис этиш, ҳалол-пок яшаш руҳида тарбиялайди. Қолаверса, зино ҳаром иш, катта жиноят эканига урғу бериб, ҳар бир одам фарзандини ундан узоқда бўлишга даъват қилади.Ислом эркак ва аёлларга шаҳватларини қондиришнинг ҳалол йўли бўлган никоҳни қаттиқ тарғиб қилади ва унинг рўпарасидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлайди, осонлик билан никоҳли бўлиш йўлларини тайёрлайди. Ҳаттоки, қул ва чўриларнинг ҳам никоҳсиз юрмасликларига алоҳида эътибор беради.Шу билан бирга, Ислом зинога олиб борадиган барча йўлларни беркитади. Мисол учун, аёлларни очиқ-сочиқ ҳолда юриб, жамоли ва қомати билан эркакларнинг шаҳватини қўзғатмасликка буюради. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш бўлиб юришларини ман қилади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар бир номаҳрам эркак ва хотин ёлғиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлади, деганлар. Яъни, уларни йўлдан уриб, зинога бошлаши мумкин. Шунингдек, Исломда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам номаҳрамларга шаҳват назари ила қарашлари ҳаром қилинган. Бинобарин, фаҳш гап-сўзлар, ҳикоялар ва қиссалар ҳам ман этилгандир.Шунча омилларни босиб ўтиб, яна зинога юришни ўзига эп кўрган инсоннинг инсонлиги қоладими? Унинг боридан йўғи яхши эмасми?! Бундай одамлар инсоният танасига тушган қорасон касалига ўхшайди. Улар аста-секин танани ҳалокатга олиб боришлари аниқ-ку! Бутун танани ҳалок қилгандан кўра, қорасон касали теккан аъзонинг ўзини кесиб ташлаган маъқул эмасми?Албатта, ана шундай қилган маъқулдир.Оила қурган, никоҳда бўлган эркак ва аёллар араб тилида «муҳсон» деб аталади, улардан зино қилганларни тошбўрон қилиш жазоси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан собит бўлган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпгина ҳадисларида никоҳда бўлиб, оилавий турмуш қурган кишилар томонидан зино собит бўлса, уларни тошбўрон қилишга ҳукм чиқарганлари, ҳукмнинг ижросида ўзлари ҳам иштирок этганлари айтиб ўтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ва мусулмонларнинг барча авлодлари бу ҳукмга оғишмай амал қилиб келганлар. Бу ҳақдаги ҳадислар ва қиссалар ўрни билан зикр қилинади.Демак, ҳаром йўл билан содир этилган жинсий яқинлик шаръий-қонуний таърифга тўғри келгандагина зино ҳисобланиб, уни содир этган шахс уйланмаган бўлса, юз дарра уриш, уйланган бўлса, тошбўрон жазосига тортилади. Шу ўринда, жинсий жиноят қилган-у, аммо таърифга мос келмайдиган бўлса, нима қилинади, деган савол туғилади.Бундай ҳолатларда таъзир берилади. Яъни, ҳар бир замоннинг мусулмон ҳокими шароитга, мавжуд ҳолатга қараб, таъзирли жазо белгилайди. Агар дарра уриш билан таъзир бермоқчи бўлса, ўн даррадан оз бўлиши керак. Чунки Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн даррадан кўп урилмайди. Магар Аллоҳнинг ҳадди (белгилаган жазоси) бўлсагина урилади», деганлар. Таъзир банда томонидан белгиланадиган жазо бўлгани учун ўн даррадан ошмаслиги керак.Шунингдек, зинога белгиланган жазо бу жиноятни ихтиёрий равишда содир этган шахсга нисбатан қўлланилади. Зўрланган аёлга жазо берилмайди. Исломда умуман мажбур қилиш орқали содир этилган жиноятлар узрли ҳисобланади.Имом Термизий Воил ибн Ҳажардан қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир аёл намозга келаётганида, бир эркак йўлини тўсиб, уни зўрлади. Хотин дод солди. Эркак қочиб кетди. Бир гуруҳ муҳожирлар етиб келишган эди, аёл, анави одам мени ундай қилди, бундай қилди, деб айтиб берди. Эркакни тутиб келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: «Сен кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилди», дедилар. Уни зўрлаган эркакни эса, тошбўрон қилишга буюрдилар».Эри йўқ аёл ҳомиладор бўлиб қолса ҳам, зино қилган деб ҳисобланмайди. Унга дарра урилмайди, тошбўрон ҳам қилинмайди. Модомики ўзи иқрор бўлмаса ёки гувоҳлик ила исбот қилинмаса, уни зинокор дейишга изн йўқ. Гарчи эрсиз аёлнинг ҳомиладор бўлишининг ўзи кучли далил бўлса ҳам, лекин мингдан бир эҳтимол билан унинг бачадонига нутфа зинодан эмас, бошқа сабабдан тушиб қолганлиги гумони устун қўйилади.Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одамни ҳукумат қаттиқ таъқиб қилади. Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб-ла азобланади», деганлар.Буларнинг ҳаммасини билганимиздан кейин бугунги кунимизга ўтамиз. Бугунги кунимизда турли сабабларга биноан зинокорни қатл қилишга амал тўхтаган. Яъни, мусулмонлар бунга амал қилмай қўйганлар. Шунинг учун бугун бошқа юртларда ҳам бу саволга, ҳозир амал йўқ бўлгани туфайли зинокор тавба қилади деган жавоб берилади. Кўпроқ бу саволни зинокорлар беришади. Бу каби ҳукмларни ҳукуматлар амалга ошириши керак. Ҳар ким ўзича қилишга рухсат йўқ. Шу сабабдан юқорида айтилган вазият юзага келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat