Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 26171

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам шайх! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Масалан бир мусулмон эр хотинини бирор ножўя иш қилганини билиб, унга «Сенга бир талоқ қўйдим» деб айтса, сўнг яна шу аёл билан яшаб кетаверсалар бўладими? Яшашлари учун қайта никоҳ ўқитишлари шартми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ масаласи ўта нозик бўлгани учун бу ишда албатта илмли одам билан бирга туриб масалани ҳал қилиш кераклигини эслата туриб, саволингизга назарий жавоб берамиз.
Сиз айтганга ўхшаш талоқни ражъий талоқ дейилади. Ражъий талоқ - ҳақиқий духул - жинсий яқинликдан кейин, очиқ-ойдин лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми ила нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ ражъий талоқ бўлади. Бундай талоқдан кейин эр талоқ қилинган хотинни ўз никоҳига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ҳам қайтариб олиш ҳақига эга. Бунинг учун эр, хотинимни ўзимга қайтариб олдим ёки хотинимни никоҳимда ушлаб қолдим, деса кифоя қилади. Янгидан маҳр бериш, ақди никоҳ қилишнинг ҳожати йўқ. Энг муҳим шарт, қайтиш хотиннинг иддаси чиқмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиққунча қайтмаса, талоқ боинга айланиб қолади. Унда янгидан ақди никоҳ қилиш зарур бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat