Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 2 ойдан ошди намоз ўқишни бошладим. Хозир мен учун биринчи ўринда 5 вақт намозимни тўла тўкис ўз вақтида адо қилиш ва шунинг учун касб танлашда хам бунга жуда этибор беришим керак. Танлаган касбим ибодатларимдан тўсиб қўймасин. Мен тирнок сохаси бўйича қизиқиб ўқув курсларини ўқиб чиқдим. Яъни кейинчалик шу сохада ишласам ўзимга хона, ижара олиб ишламоқчиман. Намозларимни хам вақтимга қараб мижоз қабул қиламан хам салонда аёллар билан ишлайман. Мен мижозларимни фақат қўл тирноқларини соғломлаштириш, бўяш каби ишларни қилсам гунох иш қилмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Лак ва таҳоратда сув ўтказмайдиган нарсаларни қиладиган бўлсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!