Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари, мен берилган бир нечта саволларга ичимда жавоб шундай бўлса керак дейман (масалан у, домлаларга ўқитиш ҳақида ёки таҳорат ва яна бошқа мавзулар ҳақида). Ўйлаганларимдек кўпинча жавоблар бўлади. Биламан, ҳар доим инсон тўғри ўйламаслиги мумкин! Лекин агар бир амал устида туриб қолсам-у (масалан таҳорат,ғусл... устида) исломий жавобни била олмасам, ўзим фаросатимни ишга солиб ўзим амал қилишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ислом илм дини, ҳар бир нарса илм асосида бўлишини талаб қилади. Мусулмон одам ўзи қилиш лозим бўлган нарсани ўрганиши керак. Сизга таҳорат қилиш керак бўлдими, демак уни илмини ўрганиш фарз бўлади. Мисол учун ёш бола балоғатга етди, унга намоз ўқиш фарз бўлди. Намоз ўқиш учун таҳорат қилиш керак бўлади. Шунинг учун унга таҳорат ва намоз илмини ўрганиш фарз бўлади. Ўзи тахмин ва фаросат билан, менимча бундай бўлса керак дегани дуруст бўлмайди. Баъзи ўйлаган нарсани тўғри чиқиши Ислом соф табиат дини эканидан. Аммо бу ҳужжат бўла олмайди.