- Имкон жуда тор пайтда фарзнинг ўзини ўқиб олиш керак. Тирбандда узоқ турганда иложи борича фарзни тўлиқ ўқинглар. Мутлақо иложи бўлмаса, сиз айтгандек қилиш ҳам мумкин. Бошқа ишда намозларни вақтида ва тўлиқ ўқиш имкони бўлса, ўшанга ўтиш керак. Ушбу саволни беришнинг ўзи сизларнинг динимизга амал қилишга қанчалик катта аҳамият беришларингизни кўрсатиб турибди. Аллоҳ таоло хайрларингизни берсин. Бу катта бахт ва саодатдир. Ҳақиқий мўминнинг ишидир. Намоз икки дунёнинг саодатидир. Намоз ўқимай топган даромаднинг баракаси бўлмайди. Намоз ўқиб топган пулнинг баракаси икки дунёда ҳам кўп бўлади.