Ассалому алайкум! Лотарядан ютуқ ютиб олиш ва шу ютиқни савоб ва яхшиликга ишлатиш бу билан ўзим ва ўзгаларга ёрдам бeриш ҳақида тушунча бeрворсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Бу ҳаром йўл билан пул топиб, яхши йўлга сарфлаш ҳисобланади. Бундай қилиш мусулмон кишининг иши эмас. Чунки Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани жоиз деб билиш пайдо бўлади. Бу эса Қуръондаги Аллоҳ ҳаром деган қиморни инкор қилиш бўлади. Бундай ишдан мусулмон киши сақланиши лозим. Валлоҳу аълам!