Ассалому алайкум! Менинг ел чиқиб турадиган одатим бор. Шу холатда имом бўлиб ўқийман, яъни шерикларимга. У биродарларим тажвид қоидаларини билишмайди хали намози мукаммал эмас. Нима қилсам бўлади давом эттиришим мумкинми ёки бу макрухми?
– Ва алайкум ассалом! Ел чиқиб турса имом бўлишингиз мутлақо жоиз эмас. шундай қилиб имом бўлганларингизни иқтидо қилганлар қайтадан ўқишлари шарт. Валлоҳу аълам!