Ассалому алайкум! Менин ёшим 15 да. Яқинда 16 га тўламан. Алҳамдулиллаҳ яқинда 5 маҳал намоз ўқишни бошлаганман. Шунинг учун баъзи саволларим бор эди: 1) Мен негадир бомдод намозига тура олмаяпман. Астойдил хоҳлаб, ҳаракат қилсам ҳам тура олмаяпман. Кечқурун хуфтондан кейин дарҳол ухласам ҳам тура олмаяпман. Будилник ҳам қўяман. Ҳатто, будилникни ҳам эшитмайман. Бомдод намозини вақтида ўқишни жуда ҳам хоҳлайман. Илтимос шунга бомдодга тура олиш учун маслаҳат берсангизлар. 2) Мен уйда бир ўзим намоз ўқийман. Масжид уйимиздан узоқроқда. Шунга азон баъзида эшитилади, баъзида эшитилмайди. Мен бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларидан олдин азон ҳам(асрдан ташқари), иқомат такбири ҳам айтишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бомдод маҳалида сизнинг ҳаёт-мамот масалангиз ҳал бўладиган жойга чақиришса, ухлаб қолмаслик учун қандай чора кўрган бўлар эдингиз? Ўшани қилинг.
2). Азон ҳам иқомат ҳам намознинг суннатларидандир. Иккисини ҳам айтинг. Афзали намозларни масжидда жамоат билан ўқишга ҳаракат қилишингиздир. Валлоҳу аълам!