Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбимга қарши чиқа олмаяпман ҳадиси ҳақида

08:33 / 16.06.2020 | Bobomurod | 1623

Ассалому алайкум! Мен кўп марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Эй Роббим! Қалбимга қарши чиқа олмаяпман" деган гап айтганлиги тўғрисидаги гапларга дуч келиб қоламан. Имкон даражасида ўзим қидириб кўрдим. Лекин топа олмадим. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْسِمُ بَيْنَ نِسَائِهِ فَيَعْدِلُ وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ هَذَا قَسْمِي فِيمَا أَمْلِكُ، فَلَا تَلُمْنِي فِيمَا تَمْلِكُ وَلَا أَمْلِكُ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар ва:
«Аллоҳим! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».
Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларига нафақани, кийимни, турар жойни, муомалани бир хил қилар эдилар. Шу билан бирга, кўнгил ишига келганида ўзларининг хоҳишларидан ташқари нарсада камчилик содир бўлса, Аллоҳ таолодан кечиришини сўраб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шундай бўлганларидан кейин оддий кишилардан кўп хотинлиларнинг ҳолини билиб олсак бўлаверади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat