Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар ва шайтонлар ҳақида ҳадис борми?

00:00 / 04.12.2007 | eski savollar | 4335
Ассалому алайкум Шайх жаноблари. Сиздан бир нарсани сўрасам, Жинлар ва Шайтонлар ҳақида ҳадислар борми, бўлса бизга шу ҳақида ёзиб юборсангиз илтимос!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хулоса тариқасида айтиш лозимки, бир вақтлар ушбу гапларга ўхшаш гап-сўзларни бидъат-хурофот, илмсизлик ва бошқа турли сифатлар билан сифатлаб масхара қилинар эди. Кейинчалик эса ўша масхара қилувчи тарафлар ўзлари ҳақиқий хурофотларни: космосдан келган келгиндилар, барабашлар, учар ликопчалар ва бошқа-бошқаларни гапириб, дунёни хурофотга тўлдириб ташладилар.12. Жинларнинг одамлар жисмига таъсири борми?Баъзи бир ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейди уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, васвасага учганларига, хаёлида турли салбий ҳолатларни ўйлаб юрганларига, жинлардан ёрдам сўраганларига, Аллоҳ таолонинг зикридан ва Қуръони Карим тиловатидан ғофил бўлганларига, жинлардан сақланиш учун ўқилиши лозим бўлган дуоларни ўқимай юрганларига тегишлари мумкин.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга жинлардан қандай сақланиш мумкинлигини ўргатганлар.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб: «Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳой, Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.«Эй, Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У киши алайҳиссалом: «Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва: «Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳой, Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.«Эй, Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот алайҳиссалом: «Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва: «Энди уч марта бўлди, сени албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келасан», дедим.«Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.«Улар қандай сўзлар?» дедим.«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди. Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди», дедилар ва:«Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни биласанми, эй, Абу Ҳурайра?» дедилар. Мен, йўқ, девдим, у киши алайҳиссалом: «Ўша шайтондир», дедилар».Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Фалақ» ва «Нас» сураларини ўқиб, дам солиб юриш ҳақида кўплаб ривоятлар ворид бўлган. «Нас» сурасининг ўзида жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш очиқ-ойдин айтилган.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога кирсалар: «Аллоҳумма аъузу бика минал хубуси вал хабоиси» - («Эй, бор Худоё, сендан эркагу урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман)», дер эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар. Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шулки, одатда хало жойида Аллоҳнинг номи зикр этилмагани учун эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳдан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин. Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.13. Жинлар одамларга илм ўргатиши ёки хабар етказиши мумкинми?Жинкашларга жинлар ўргатадиган нарса ва хабарлар асосан ёлғон - яшиқ ва тахминий нарсалар бўлади. Гоҳида тасодифан тўғри келиб қолиши ҳам мумкин. Аммо асосан нотўғри гаплар ва нарсалар бўлади.Аллоҳ таоло «Шуаро» сурасида қуйидагиларни айтади: «Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми? Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга туширлар. Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир» (221-223 - оятлар).Шайтонлар уялмай ёлғон гапирадиган, гуноҳлардан тап тортмайдиган шахсларга тушади. Ундай кишилар воқеъликда мавжуд. Араб мушриклари буту санамларининг мутасаддилари бўлмиш коҳинлар бунга мисол бўлади. Улар фолбинлик этар, шунингдек, ўзларига жинлар хабар келтиришини даъво қилар эдилар. Жинлар келтирган бир ёлғон уйдирмага ўнни қўшиб одамларга етказардилар. Шунинг учун улар оятда ўта уйдирмачи, ёлғончи, деб сифатланмоқда. Айни чоқда, ўша коҳинлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч қандай гуноҳдан қайтмас эдилар. Шунинг учун ҳам улар оятда ўта гуноҳкорлар, деб васф қилинмоқда.«Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир».Яъни, ўша ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорлар шайтонларга қулоқ осадилар. Уларнинг кўпи ёлғончилардир.Шунинг учун фуқаҳоларимиз, ким жинлар билан гаплашишини даъво қилса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди, деган ҳукмни чиқарганлар. Бу эса жин билан алоқаси бор одам пасткаш одамга айланади деганидир.14. Жинлар ғайб илмини биладиларми?Бу саволнинг жавобини Қуръони Каримдан оламиз. Аллоҳ таоло «Сабаъ» сурасида қуйидагиларни айтади: «Қачонки, Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди» (14 - оят).Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанидан машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони еб бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Жинлар шундагина, ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга:«...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга ибодат қилиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар.15. Шайтонлар одамларнинг ақийдаси, иродаси ва амалини йўллаб туриши мумкинми?Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, бу мутлақо мумкин эмас нарса, жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг малайи бўлиб олса, ўзидан кўрсин.Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасида қуйидагиларни айтади: «Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир» (42 - оят).Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Иблисга хитоб қилиб, «Менинг мухлис бандаларимга сенинг ҳукминг ҳам, гапинг ҳам ўтмайди. Зийнатлашинг ҳам, йўлдан оздиришинг ҳам таъсир этмайди. Сенинг бу нарсаларинг фақатгина сенга эргашган, йўлдан адашган гумроҳларгагина ўтади ва таъсир қилади», демоқда. Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб олса, қутулиб қолади. Аммо банда ўзини шайтоннинг қучоғига отса, унга малайга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида қуйидагиларни айтади: «Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир. Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар. Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар» (200 -202 - оятлар).Яъни, мабодо бирор кўнгилсизлик содир бўлиб, шайтон васваса қиладиган бўлса, қизишмасдан, дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўра. У энг яхши эшитгувчи Зот, сўровингга дарҳол жавоб беради. У энг яхши кўргувчи Зот, ҳамма нарсани кўриб турибди. Ўзи билиб ҳисоб-китоб қилади.«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар».Шайтон нима қилганда ҳам васвасадан нарига ўта олмайди. Агар ўзича билиб ҳаракат қилса, ҳар бир инсон учун шайтоннинг васвасасидан қутулишнинг осон йўли бор. Бунинг учун у мўмин-мусулмон, тақводор бўлса бўлди.«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар», (яъни, уларга шайтоннинг васвасаси етса, дарҳол Аллоҳни зикр қиладилар) «бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар».Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир.Демак, шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.Аммо шайтон биродарларининг аҳволи бошқача:«Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар».Шайтони лаъиннинг биродарлари тинмай иғво қиладилар, одамларни йўлдан оздиришга уринадилар.Охиратда шайтон ўзига эргашганлардан тонади ва уларга таъсири ўтмаслигини тан олади. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасида қуйидагилар айтилган: «Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди» (22 - оят).Бу дунёда ҳар ишнинг бошида турган, ҳар қилмишга бош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган ўз атбоъларига қараб, сўз бошлайди:«Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим».Шайтон шайтонлигига боради. Иш тугаб бўлгандан кейин очиғини айтади. У дунёда кишилар қалбига васваса солган эди. Ҳеч нарса бўлмайди, ҳар кимнинг айтганига юриб ўзингни қийнама, бу беш кунлик дунёда ўйнаб қолмасанг, шуям ҳаётми каби аврашлар билан уларни адаштирган эди. Уларга турли ваъдаларни берган эди. Энди бўлса, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, меники ноҳақ эди, деб турибди. Бунинг устига, ҳамма ишни қилиб қўйиб, яна бутун айбни ўзига эргашган, гапига кирганларга ағдаряпти:«Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат, даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз».Ўйлаб кўрмайсизми? Чақирса, кетаверасизми? Мен мутлақо сизларнинг устингизда ҳоким эмас эдим. Сизни куфрга, исёнга чақирган вақтимда менинг гапимга кирмасангиз, сизга қарши ҳеч нарса қила олмас эдим. Илло, ўзингиз хоҳлаб менинг гапимга кирдингиз, айтганимни қилдингиз. Шунинг учун:«Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг».Айб ўзингизда. Бу ноқулай ҳолга тушиб қолганингиз учун фақат ўзингизни айбланг. Менга осилиб юрманг.«Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар».Ҳар ким қилганига яраша тортаверади. Аммо:«Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан».Сизларга, мени Аллоҳга шерик қилиб олинглар, унинг айтганини эмас, менинг айтганимни қилинглар, деганим йўқ. Бу гапни айтсангиз, мен инкор этаман. Сизлар мени Аллоҳга шерик қилиб олиб катта зулм қилгансизлар.Мўмин-мусулмон инсоннинг Қуръонда келган ҳар бир хабарга иймон келтириши фарз. Худо кўрсатмасин, Қуръондаги бирор хабарга шубҳа билан қараш, ишонмаслик кофирлик бўлади. Шундан келиб чиқилса, жин ҳақида Қуръонда оят келиши уларнинг борлигига иймон келтиришни барча мусулмонларга фарз қилади. Шундай экан, бироз тўлароқ тушуниш учун бу борада баъзи маълумотларни ўрганиб қўймоғимиз зарур.Маълумки, дунё сиру асрорларга тўла. Биз ҳали моҳиятини, сифатини, таъсирини билмайдиган ҳодисалар атрофимизда тўлиб-тошиб ётибди. Бирор нарса кўзимизга кўринмаса, уни йўқ дейишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар куни янги нарсалар, махлуқотлар кашф этиляпти. Кеча билмаган нарсаларимиз бугун кашф этилса, биз уни йўқ эди дея олмаймиз. Балки, кеча бу бор нарсани биз билмас эканмиз, деймиз. Ҳозирги кунда ўтган аждод билмаган, хаёлига ҳам келтирмаган қанчадан-қанча нарсаларни биляпмиз. Албатта, биз билган нарсалар, кейинги авлодлар учун ўйинчоққа ўхшаб қолади. Бу нарсалар Аллоҳ таоло инсонга берган қобилиятлар ёрдамида кашф қилинмоқда, буларнинг ҳаммаси инсон идроки чегарасидаги нарсалардир. Келажакда яна кўп нарсалар кашф этилиши турган гап. Демак, бирор нарсани бор ёки йўқ деб жазм ила ҳукм чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Биз бандалар идрокимиз етмайдиган нарсаларни Аллоҳ таолонинг Ўзи кашф этиб берса шукр қилиб қабул этмоғимиз лозим. Масалан, жинга ишониш масаласида ҳам Аллоҳ таоло Ўз каломида сиз билан бизга жинлар ҳақида маълумот берган экан, уни ихлос билан қабул этиб, ишониб, иймон келтирмоғимиз лозим.Аллоҳ таолонинг бизга билдиришича, жин деб аталган махлуқот бор, у оловдан яратилган. Иблис ҳам жинлардан ҳисобланади. Жинлар одамларни кўради, одамлар уларни кўрмайди. Жинларнинг ҳам инсонларга ўхшаш жамоатлари, қабилалари, гуруҳлари бор. Улар ҳам ер куррасида яшаш қобилиятига эга. Бошқа сайёраларда яшаш имконлари ҳам мавжуд. Залолатга кетган инсонларни йўлдан оздириб, фикрларига таъсир ўтказишлари мумкин. Инсоннинг овозини эшитиб, тилини тушунишади. Уларнинг ичида мусулмонлари ҳам, кофирлари ҳам бор. Жинларнинг Қуръон тинглаганликлари ҳақидаги ривоятларни синчиклаб ўрганиб чиққандан сўнг маълум бўладики, айнан шу сафар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари, жинлар у зотнинг тиловатларига қулоқ осганидан ва ундан кейинги гаплардан бехабар бўлганлар. Фақат Аллоҳ таоло оят тушириб хабар берганидан сўнг билганлар. Аммо ушбу воқеадан сўнг жинлар яна келиб тинглашганда, Пайғамбар алайҳиссалом бу галгисини билиб турганлар.Имом Муслим қилган ривоятда, бир куни саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни йўқотиб қўйиб, хижолат бўладилар. Биров бир нарса қилдимикан ёки бирор ҳодиса бўлдимикан, деб водийларни, тепаликларни қараб, ахтариб чиқадилар. Кечаси билан хавотирда тонг оттирадилар. Тонг отганидан сўнг у зотни Ҳиро ғори томонидан келаётганларини кўрадилар. Олдиларига бориб, сизни йўқотиб қўйиб ахтардик, топа олмай тунни безовта ўтказдик, дерлар. Пайғамбар алайҳиссалом эса: «Жинларнинг вакили келувди, бирга бориб уларга Қуръон ўқиб бердим», деб жавоб берадилар ва саҳобаларни етаклаб бориб, жинларнинг изларини ва гулханларининг қолдиқларини кўрсатадилар.Биз бу ҳодисанинг қисқача баёнини келтирдик. Ровийлар улуғ саҳобий Абдуллоҳ Ибн Масъуддан ривоят қиладиларки: «Расулуллоҳ бир куни саҳобаларга, ким жинлар ишига ҳозир бўлишни истаса, бу кеча марҳамат қилсин, дедилар. Мендан бошқа ҳеч ким бормади. Юриб бориб Макканинг юқорисига етганимизда оёқлари билан менга чизиқ чизиб бердилар-да, шундан чиқмай ўтир, дедилар. Ўзлари узоқроқ бориб Қуръон ўқий бошладилар. Бир зумда у кишини қора нарсалар ўраб, икковимизнинг орамизни тўсиб қўйди, мен овозларини ҳам эшитмай қолдим. Сўнгра ҳалиги қора нарсалар булутга ўхшаб парча-парча бўлиниб, тарқаб кета бошлади. Фақат бир бўлаги қолганда Расулуллоҳ бомдод намозини тугатдилар, бориб таҳорат ушатдилар ва менинг олдимга келиб, ҳалигилар нима қилди, деб сўрадилар. Мен, ҳов ана, туришибди, дедим. Пайғамбар алайҳиссалом уларга суяк ва тезакни бердилар. Бизни эса суяк ва тезак билан истинжо қилишдан қайтардилар».

Топ рейтинг www.uz Openstat