Ҳурматли Шайх ҳазратлари, азиз Устоз! Мендан баъзи бир одамлар динимизда янги кун қайси пайт бошланади? Куннинг биринчи намози қайси намоз? "Жума оқшоми" ёки "Қадр кечаси" деганда ана шу кунларнинг оқшоми тушуниладими ё бўлмаса бир кун олдинги кечами? деган саволларни сўрашди. Бошида бемаъни туюлса-да, жавоб излаш асносида бу масалага кўплар тўхталгани ва турли фикрлар билдиришганига гувоҳ бўлдим. Имконим доирасида тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини (ҳаммаси араб тилида) қараб кўрдим. Аммо қатъий бир ечим топа олмадим. Сўнгги чора сифатида эса Сизга мурожаат қиляпман. Яъни, дангасалик билан дарров Сиздан сўраб қўя қолмай, олдин ўзим изланиб кўрдим. Илтимос, бу мавзуда бир ечим топиб берсангиз. Ҳеч бўлмаса, жавобини қаердан топиш мумкинлигига ишора берсангиз хурсанд бўлардим. Олдиндан ташаккур, Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин!