Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куфр эмасми

19:32 / 23.06.2020 | Muslima | 1607

Ассалому алайкум! Болага кўз тегмаслиги учун Қуръон суралари ёзилган қоғозни илиб қўйиш мумкинми? Бу куфр эмасми? Кимдир бола ўзи ўқиб билгунича мумкин деса, яна биров бу куфр деяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Куфр эмас. "Шу нарса сақлайди" деган эътиқод бўлса ширкка киради. Чунки шу эътиқоди билан у нарсани ўзига Худо қилиб олган бўлади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шаръий аҳкомларни тушунтириш билан бирга, уларга амал қилишни ҳам эринмай ўргатар эдилар.

Имом Абу Довуд ва Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир», дедилар.

Шунда унинг хотини Зайнаб:

«Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди», деди. 

«Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан уни (кўзни) ковлар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтмоқ кифоя қилар эди: 

  «Аллоҳумма! Роббан-наас! Музҳибал-баъс! Ишфи, анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди у». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat