Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳга шерик бўлдикми

21:40 / 27.11.2022 | Sardorbek | 919

Ассалому алайкум! Мен онамга шунча қаршилик қилишимга қарамасадан Онам уйга бир тўда хотинларни чақириб момолар деган балойи баттар йўқ нарсаларга бумишкил деган нарса чиқариб аёлимни қорнига мажбурлаб пулни силаб олди. Биз бу нарсага умуман рози эмасмиз у нарсани тан ҳам олмаймиз Аёлим ҳам норози кайфиятда норозилигини билдирган ҳолда мажбур бўлди у нарсага сиғинмади ўша жойни пул билан Силаб олинган жойни ювиб ташладик. Онам эса бақир чақир билан шу ишни мажбурлаб барибир қилди. аёлим ҳам 5 вақт намоз ўқийди аёлим у нарсага рози бўлмади хурсанд ҳам бўлгани йўқ у нарсани истагани ҳам ёқ. фақат мажбур қилишди. аёлим ҳомладор. саволим шуки у хотинларни қилган иши ширкми унга биз ҳам шерик бўлдикми бизни ўқиган намозларимиз куйиб кетдими. аёлим у нарсага ишонмайди ҳам биз уларни гуноҳига шерик бўлдикми у нарсани хохламадик аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берамиз. биз ҳам ширк келтирдикми бизда ҳам гуноҳ борми буерда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизларга гуноҳ йўқ. Онангизга сўзи ўтадиган инсонни ўртага қўйиб, шариатга зид ишларига чек қўйинглар. Тавба ва истиғфор айтсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat