Ассалому алайкум! Яқин вақтдан бери телеграм асосчиси томонидан телеграм каналларга админ рухсатисиз реклама жойлаш бошланган. Баъзида ножоиз нарсалар ҳам реклама қилиняпти. Таомланиш илми каналини юритаман, шу каналимда рухсатимсиз ножоиз нарсаларни рекламаси жойланса ва обуначилар ўша нарсага қизиқиб кейинчалик гуноҳ ишлар қилса, мен қанчалик жавобгар бўламан?
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келганича чиқмасликка ҳаракат қилинг. Шунда ҳам чиқиб кетса жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!