Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она ёки хотинни танлаш

11:51 / 18.08.2014 | xattob | 3614
Ассалому алайкум Ҳурматли шайх Ҳазратлари! Эркак киши бемаслаҳат иккинчи хотинга уйланиб олди. У аёл диндан узоқроқ бўлган. Эр эса имкон қадар исломни танитиб, ундан бўлган фарзандларига ҳам ислом тарбиясини бераяпти. Аёл эри учун итоаткордек кўринади. Аммо ўзбек эмас. Улар ҳақида одамларда нотўғри фикрлар (у аёл, онаси иссиқ совуқ қилади ) деган гаплар бор. Эр эса фақат ўша хотинни мақтаб, у нима деса унга қулоқ солаяпти. Онани опа сингилларни койиди, ҳафа қилди. Бесабаб жанжал чиқаверади. Эрнинг онаси “жавобини берасан, бўлмаса қабул қилмайман у келинни” деб туриб олган. Чунки у аёл эрни ўзига оғдириб олаётгани сезилади. Албатта илмлик инсон аёлни деб онани ҳурмат қилмаса яхши эмас. (биринчи хотини билан ажрашган сабаби иккинчи хотин. ) Онасини айтишича, насл насаби бузуқлардан. Ҳақиқатдан эр Қуръонни ёд олган илмлик. Ота оналари ҳам динни жуда яхши тушунишади. Савол: эр қандай йўл тутиши керак? Маслаҳат берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр Қуръонни ёд олган илмлик бўлса, ўзи билиш керак!

Топ рейтинг www.uz Openstat