Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанднинг ота-онасига жаннатда тож кийдириши

08:43 / 29.07.2015 | Odiljon Dadajonov1976 | 5142

Ассаламу алайкум! Муҳтарам "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" ходимлари. Фарзанд Қуръони Каримни ёд олиб, мураттаб қори даражасига етишса, жаннатда ота-онасига тож кийдирилади деган мазмунда ҳадис бор. Агарда фарзанд Қуръони Каримни тўла ёд олмай, фақат фиқҳ ёки ақийда илмида етук илмли, олим даражасига етишса, шунда ҳам юқоридаги ҳадисга мувофиқ ота-онасига жаннатда тож кийдириладими? Ташаккур ва эҳтиром ила, Ўш шаҳридан Одилжон. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 3273. Абу Довуднинг ривоятида:

«Ким Қуръонни ўқиса ва ундаги нарсага амал қилса, унинг ота-онасига қиёмат куни тож кийдирилади. Агар у орангизда бўлса эди, унинг зиёси бу дунё уйларидаги қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлар эди. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган.

Шарҳ: Яъни Қуръони Каримни ўқимаган ота-онага шунчалик такрим ва ташриф бўлса, Қуръони Каримни ўқиган ва унга амал қилганнинг ўзига қанчалар такрим ва ташриф бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Шундай бўлганидан кейин ҳар бир ота-она ўзининг ҳар бир боласига Қуръони Каримни ўқитишга ўтсин.

Шундай бўлганидан кейин ҳар биримиз Қуръони Каримни ўқишга ва унга амал қилишга ўтайлик. (Ҳадис ва Ҳаёт).

Қуръонни ўқишдан мурод унинг илмларини ўрганиш ирода қилинади. Шунга биноан Қуръони Каримга тегишли бўлган илмларни ўрганиб ва унга амал қилгувчининг ота-онаси ҳам ушбу башоратда айтилган инсонлар сарасига киради. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat