Ассалому алайкум! Бир саволга "Нажосат теккан нарса қуруқ ҳолда бўлса, унга ҳўл ҳолатдаги пок нарса текканида ўша нарсага нажосатнинг асари ўтмаса, у нажас бўлмайди" деб жавоб қайтарган экансизлар. Аслида, бу савол мени анчадан бери қийнаб келар эди. Анча аввал уйимиздаги ҳаммомни ердаги кафелига нажас теккан, лекин анча вақт ўтгандан кейин билиб қолдим. Унгача ялангоёқ ҳаммомда таҳорат олганман, кейин у гиламларга ўтган, полга ўтган. Лекин юқоридаги жавобдан тушунишим бўйича, асар бу ҳид ёки ранг, агар шундай бўлса, мен оёғимда нажас асарини хотирлай олмайман. Шу ҳолатда намозларимни қайта ўқишимга тўғри келадими? Аммо яна бир қийнаётган масала, нажосат тегиб қуруқ ҳолдаги ҳаммомнинг кафел полига нажас тушса-ю, кейин ҳўл оёқ билан босилганида асар кўринмаса, лекин пол жуда сув бўлиб кетади, наҳотки нажас ўтмаган бўлади оёққа? Агар нажас ўтмаса, бу ҳамма буюм-нарсаларга таалуқлими? Шу муаммонинг дастидан уйдаги ҳамма нарса нопокдек кўринади, шубҳа қилавераман, еган овқатимга ҳам теккан деб ишонаман баъзан, чунки ҳўл идишлар баъзан ерда, гиламда турган бўлади. Илтимос кўмак беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат намозларингизни қайта ўқишингизни тақозо қилмайди. Васвасага берилманг. Бу ассоссиз ўй-ҳаёллар шайтоннинг ҳийласи бўлиб, бу билан сизни ибодатдан, кундалик юмушлардан тўсиб қўймоқчи ва вақтингизни зоеъ қилмоқчи бўлади. Валлоҳу аълам!