Ассалому алайкум! Билим олишда ўзи умуман халол ёки харом деган тушунча борми ёки йўқми? Бизнинг ўқув марказимизда пуллик онлайн дарс очилди ва рўйхатга олиш бошланди. Моддий томондан мен ва 5та курсдошимни қурби етмагани учун, ўша пул миқдорини 6га бўлиб ва биттамизни ўқитишга қарор қилдик.(Аввал ўқитувчида билдирмасдан). Кейин орамиздан биттамиз бунақа ўқиш харом экан деди. Ўқитувчимизга айтишга мажбур бўлдик ва айтдик. Ўқитувчимизни жавоби йўқ бунака қилиш яхшимас деди. Бу ишдан қайтдик. Мен билим олишда халол ёки харом деган тушунча бор деб хеч эшитмаган эканман.
– Ва алайкум ассалом! Тўғри, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!