Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зарарнинг бир қисмини қўплаш

05:29 / 03.03.2017 | Ilmi Tolib | 2293

Ассалому алайкум! Ҳурматли  Устозлар, бир танишим бозордан мол олиб сотувчи савдогардан 1.500.000 сумга қорамол сотиб олиб, эртасига унинг соғлиги ёмон эканини билиб қолибди. Орадан 2 кун ўтгач бу мол ҳолидан кетаётганини кўриб қассобга топшириб юборипти. Қассоб унга моли учун 700.000 сум  пул берипти. Оқибатда танишим бу молдан 800.000 сум зарар кўрипти. Буни молни сотган одам эшитиб «Ман молни эгасидан сўрайчи, касаллигидан хабари борми йўқмикан», дебди. Кейин эса   «Биз маслахатлашдик, сиз кўрган зарарни 500.000 сумини қоплаймиз. Келиб пулизи опкетинг», дебди. Лекин танишимнинг онаси унга бу пулни олмаслигини, чунки бу иш қорамол тўлиқ унинг қўлига ўтгач содир бўлганини айтяптикан. Бу ҳолда агар тарафлар рози бўлса, танишим шу пулни олса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар беморлик сотувчининг ҳузурида ҳам бор эканлиги аниқ бўлса, мол эгаси уни тан олса, зарарни тўлатиб олиши мумкин. Агар касаллиги харидорнинг қўлида пайдо бўлса, олишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat