Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомдан олдин харакат

12:43 / 27.06.2020 | Баходир Артиков | 459

Ассалому алайкум! Жамоат намозларида имом рукудан олдин Аллоооооху акбар деб бир оз туриб кейин рукуга кетса, бу вақтда имом Аллооооху акбар деб бир оз кутиб туриши сабабли орқадаги эргашувчилар имомдан олдин рукуга кетса, яна имом рукудан тургандан кейин Аллоҳу акбар деб бир оз туриб кейин саждага кетган вақтда, эргашувчи имомдан олдин саждага кетса эргашувчини намозига зарар етмайдими? Мен шу холат бўлган жойда имомдан олдин рукуга ва саждага кетган болага танбех берган эдим, у бола менга "-Имом Аллоҳу акбар дегандан кейин мен рукуга кетдим, яна Аллоҳу акбар деган эди саждага кетдим, мени кўзим имомда турмедику қачон у рукуга кетса кейин руку қиламан, қачон у саждага кетса кейин сажда қиламан дегани" деган эди. Бу ёғига илмим етмай қолди ва сизларга мурожаат қилдим. Имомдан олдин харакат қилганни хукми билмоқчи эдим ва яна ўша бола менга айтган гапида хам жон бордек туюлди менга. Бу ерда имомнинг хам хатоси борми? Имом Индонезиялик бошқа мазхабда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имомга қараб туриш керак. Такбирдан кейин кетса ҳам имомдан олдин кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat