Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешиннинг 4 ракъат суннатини 2 ракъатдан бўлиб ўқиш

14:29 / 03.08.2014 | sidikov | 2715
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволни қисқароқ беришга ҳаракат қиламан. Тўрт ракъатлик пешиннинг суннат намозини доим муҳофаза қилиб келаман. Аммо уни кўп вақтларда икки ракъатдан бўлиб ўқийман. Сабаби ҳар икки ракъатда пайғамбаримизга саловат ўқийман (Аллоҳумма солли ала...). Шундай қилишим пайғамбаримиз суннатларига хилоф эмасми? Чунки: "Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам намозларни икки ракъатдан ўқишни хуш кўрар эдилар" талқинидаги ҳадисни ўқигандим. Умуман барча ҳолатлардаги суннат ёки нафл ибодатларнинг 4 ракъатини 2 ракъатдан бўлиб ўқиган афзалми? Шу масалани ёритиб берсангиз. Саволимда беодоблик бўлса, мени кечиринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз айтган суннатни тўрт ракат ўқиганлари учун ўша қабул қилинган. Сиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашинг, хаёлингизга келган ишни қилманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat