Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биринчисидан талоқ олмай туриб турмуш боғланмайдими?

21:03 / 28.06.2020 | Юлдуз | 1374

Ассалому алайкум! Мен биринчи эрим билан 5 йил аввал қонуний ажрашганмиз. Талоқ сўзи айтилмаган. 2 йилдан буён иккинчи турмуш ўртоғим билан яшаяпман. Талоқ хақида берилган бир саволда ўз ўзидан талоқ тушмаслигини, аёл бошқа турмушга чиқишидан аввал талоғини сўраб олиши кераклини, акс холда никох боғланмаслигини ўқиб қолдим. Мени хозирги никохим боғланмаганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажралиш вақтида қандай сўзлар айтилган. Ажралишга розиман деган сўзлар айтилган бўлса у билан ҳам талоқ тушади. Шуни бир эслаб кўринг. Агар ундай талоққа далолат қиладиган сўзлар бўлмаган бўлса никоҳ боғланмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat