Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим тўғри қилябтиларми

18:55 / 30.06.2020 | Nasiba | 2458

Ассалому алайкум! Онам бетоблар врачлар оператсия дейишган, лекин онам кўнмаябтилар 8 маротаба оператсия бўлганман буни кўтаролмайман деябтилар. Унинг устига оёқларининг суяги емирилиб кетган, юрсалар оёқларига сув йиғилябти, йирингли ва қаттиқ оғрийди. Юриш қатиян ман қилинган фақат хожатга чиқадилар. Аввалари ҳар борганимда Аллаҳ гувоҳ доим уй жойларга қараб тўғралаб келаман, ёлғиз қиз фарзандман, 1та акам борлар, келинойим ҳам қарайдилар, лекин доим борсам уйлар тўзиб кетган қаралмаган бўлади. Индамай тозалаб, онамларга қараб келар эдим. Саволим: хўжайинимларга тез-тез ҳавар олиб турсам дейман, онамнинг жонлари омонат бўлиб қолган. Майли 1 ойда десангиз ҳам 1 кечага борай онамларга қарай десам йўқ деб туриб олганлар. Ахир сизнинг онангиз ҳам бор, улар бетоб бўлсалар мен қарайман бошқа қарайдиган одам ёқку, ёлғиз фарзандсизку сиз ҳам. Мен эса ёлғиз келинманку, десам ҳам чунмаябтилар. Мен тўғри қилябман деб қайсарлик қилябтилар. Хўжайиним онамларнинг холларидан хавар олмаслика қаршилик қилиб тўғри қилябтиларми? Бордию нотўғри бўлса йўл кўрсатинг қандай чунтирай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз қайсарлик қилаяпти экан, онангизни хизмати сизга вожиб. Бизни жавобимизни эрингизга кўрсатиб қўйинг. Золимлик қилмасин. Ҳар ҳафтада бир бориб хизматини қилиб келишга ҳаққингиз бор. Эрингиз қайтаришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat