Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўзахий ўғил

02:40 / 17.01.2022 | Shohjahon | 1605

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда килсин. Бу саволни жуда хам қўрқув ичидалигим учун беряпман. Бир жойда ўқидим, хижоб ўрамайдиган аёл узи билан отаси, ака-укаси ва ўғлини хам дўзахга киритар екан. Мен ота, ака-ука хақида билар едим. Лекин ўғил хам шулар ичидалигини билмас едим. Сабаби менинг онам мусулмон бўлгани билан намоз ўқимайдилар, хижоб ўрамайдилар ва хижоб ўрайдиган, намоз ўқийдиган аёлларни ғийбат киладилар. Отам хам худди шундай. Уларга онамнинг хижоб ўрамаслиги улар учун хам хатарли еканлигини тушунтиришга хам қурқаман. Намоз ўқишимга хам яқинда рухсат беришди. Шу пайтгача қаршилик қилишган. Мени шариат қоидаларига бўйсунишим хам уларни жахлини чиқаради ва шу учун отамдан гап ешитганим хам есимда. Майли, Ин Шаа Аллоҳ, Аллоҳга таваккал килиб уларга буни тушунтираман. Лекин шунда хам онам фикридан қайтмаслиги мумкин. Уларга Аллоҳдан хидоят сўраб дуо қиламан. Саволим шуки, агар онам фикридан қайтмаса, мен даюс хисобланаманми? Сабаби, улар мени қизим ёки синглим емас, уларни мажбурлашга хаққим йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уларнинг бу ҳолатларига рози бўлмасангиз ва шариат ҳукмини етказган бўлсангиз, уларнинг осийлиги туфайли сиз иқоб қилинмайсиз инша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

Ушбу саволнинг жавобини ўқинг:

https://savollar.islom.uz/wparxiv/40612


Топ рейтинг www.uz Openstat