Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ўқилганда розилик сўраш адади

00:00 / 26.11.2010 | eski savollar | 3130
Ассаламу алекум Шайх хазратлари.Олдинги берган саволимга жавобингиз учун раҳмат (Жум'а намози вақтидаги савдо ҳақида). Никоҳ масаласидаям айрим саволла туг'илип қолди.Ҳадис ва Ҳаётнинг 13чи жузидан топа олмадим саволимга жавоб.1. Никоҳ о'қитилаётганда келин ва киёвдан розилигини со'ралганда, киёв 1чи марттадан, келин эса 3чи мартта со'ралганда жавобини айтиши бизда урф бо'лган. Шариатимиз қонун қоидаларига мувофиқ неча мартта со'ралганда айтган яхши?2. Маҳр бобини о'қиб о'зимга шундан ҳулоса чиқардимки, маҳр никоҳ о'қиб бо'лингандан кейин, я'ни шарий оила бо'лгандан кейин берилар экан. Лекин бизда никоҳ о'қишдан олдин со'ралади домла тарафидан со'ралади. Маҳр берилганми ё'қми деб. Бунақа вазиятда нима қилиш керак? Никоҳ о'қишдан олдин валийлар орқали маҳрни бериш керакми? ё'ки никоҳ о'қилаётганда домлага энди берилади деб, шариий оила бо'лгандан кейин киёвнинг о'зи келинга бериши керакми?3. Аёлларга бериладиган нафақани қанча баҳолаш керак? Аёлни ҳамма ҳаражатларини эри бо'йнига оса ҳам бериладими? Берилса қанча тайинлаш мақсадга мувофиқ? масалан топган пулимдан 5%и, ёки 10%и деб бериб туриш керакми?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Бир марта.2- Ҳаммаси ҳам бўлаверади.3- Жавоб: НАФАҚА ҲАҚИДАГИ ФАСЛНафақа сўзи яхшиликка маблағ чиқариш маъносини англатади. Шариатда эса ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир.Тўйдан кейин муслима, кофира, катта ёки келажакда яқинлик қилинадиган кичик ёшдаги хотинларни нафақа, кийим ва турар жой билан таъминлаш, агар яқинлик қилишга қодир бўлмаган кичик бўлса ҳам, эрга вожиб бўлади.Нафақанинг эрга вожиб бўлиши қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган.Қуръондан далил.Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:«Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур», деган (7-оят).Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», деган (233-оят).Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:«У(аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг», (6-оят).Суннатдан далил.Имом Муслим, Абу Довуд ва Моликлар видолашув ҳажи ҳадисида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимлари мажбурияти бор».Муовия ал-Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳақи бор?» дедим.«Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар у зот».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Ҳинд бинти Утба:«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар.Ақлга солиб кўрилганда ҳам аёл киши эрнинг хизматларини қилгандан кейин, унинг измида бўлганда кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади.Унинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Иккиси бой бўлса, бойники, камбағал бўлса, камбағалники бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир:1. Таом.Буни озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади.2. Кийим.Етарли даражада, бир сидра кийим бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади, дейилган.3. Маскан.Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молявий имконияти савиясида бўлади. Шу билан бирга маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради.5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса қамалмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat