Ассалому алайкум! Мен сиваркачиман чап қўл билан рисқимни топаман. Шунга нима дейилади? Ичмайман чекмайман Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф чап қўл билан қилинган иш харом деган марузаси бор экан. Мен топган пулимга мошина олсам ва Худо кўрсатмасин авария бўлиб ўлиб қолсам нима бўлади, дузахга кираманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз ундай демаганлар. Еб ичишни чап қўлда қилиш жоиз эмас холос. Бошқа ҳамма ишда фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам!