Ассалому алайкум! Кимда ким чин дилдан Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, у она сути кўкракка қайтиб кирмагунича дўзахга кирмас экан. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Кимки Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, амали қандай бўлишидан қатъий назар дўзах унга ҳаром қилинадими?
Ва алайкум ассалом! Бу худди “Кимнинг охирги калимаси Лаа илааҳа иллаллоҳ бўлса жаннатга киради” кабидир. Яъни у билан биргаликда амали солиҳлар ҳам бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!