Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим куни келиб, тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда бизнинг қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қила бошлашди. Улардан бири: «Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор», – деди. Бас, у зот: «Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», – дедилар».Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.