Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизларда Қуръонни ўзбeкча ўқинг дeб тарғиб қилишяпти. Ўзбeкча Қуръон ўқиб уни ўтиб кeтганларнинг руҳларига бағишлаб бўладими? Арабча ўқиш қийналиб бўлса ҳам, маъноларини тушинмасак ҳам афзал эмасми?
Ва алайкум ассалом!
Қуръонни арабчасини ўқиш тиловат ҳисобланади. Ўзбекчаси ёки бошқа тилдагисини ўқиш тиловат ҳисобланмайди. Мусулмон одам Роббисининг каломини танимасдан ўтиб кетиши ачинарли ҳолдир. Валлоҳу аълам!