Ассалому алайкум! Мен янги намозхонман, бир домланинг марузаларида эшитиб қолдим. Отам вафот этган, ёшим 18да, онам 15 йилдан бери ёлғизлар. Онамни бошқа одамга никохлашга йўл қўймасам бу менга гунохми?
– Ва алайкум ассалом! Ўта қаттиқ гуноҳ. Бу ишингиз уйланганингиздан кейин бошингизга бало ҳам бўлади. бир умр хотинингиз билан олишиб ўтади. Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади:
وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Аллоҳ таоло буюриб турса сиз нега қаршилик қиласиз? Валлоҳу аълам!