Ассалому алайкум! Ман аёлимга 3 та кетма-кет 3 талоқни ният қилиб айтганман. Диний билимлардан ҳабардорман. Аллоҳ қодир қилганича. Ўта асабийман. Жаҳлим чиқса оқибатини ўйламай гапирадиган одатим бор. Жим турсам ҳам чидай олмай ўзим билан ўзим гаплашадиган одатим бор. Айниқса аёлим бн урушсам талоқ борасида вас васаланиб қоламан. Аёлим суриштириб 1 та талоққа ўтаркан деди. 1 йил яшадик. Уйдан кетмади. Мани ҳали ҳам ўша воқеларни эсласам вас васа тутади. Чунки аёлим олдин мани менсимасди. Шулар сабаб бўлиб 3 тани айтиб юборганман. 1 уйда яшаяпмиз. Ман қўрқаяпман. Уни яҳши кўраман, кейин у муслима кўчага ҳайдашга кўзим қиймайди. Ота онасиникига сиғмайди. Чунки 2 турмушиман. Нима қили уйдан чиқиб кетими? Ёки Аллоҳ ўзин кечир деб яшаб юрвурими? Зинонинг жазоси зино бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 3 талоқдан сўнг қайта никоҳланишингиз жоиз эмас. Иддаси чиққач ажралинглар. Маҳрини ҳали бермаган бўлсангиз, тўлиқ қилиб бериб, ота-онасига топширинг. Валлоҳу аълам!