Ассалому алайкум! Бундан олдинги пайнетчилик бўйича берилган саволларга Пайнетда ишловчига пайнет компанияси томонидан 2 ёки 2.5% бонус чиқади уларга шу хизмат ҳаққи пайнетчилар халқдан пул олиши жоиз эмас деб жавоб берилган экан. Мен пайнетчиман лекин пайнет компаниясига агент эмасман. Яъни компания билан агентлик шартномасини тузмаганман. Шунчаки агентлар билан шерикликда ишлаймиз. Компания томонидан чиқадиган бонусни улар олади чунки депозитга пулни улар ташлайди. Мен эса одамлардан хизмат ҳақи оламан менга ҳеч қанақа бонус чиқмайди берилмайди. Масалан одамлар 10.000 берса телефонига 9.000 ёки 9.500 ташлайман. Саволим менга компания ҳеч қанақа пул бермайди, шунинг учун шу йўл орқали одамларнинг телефонига пул ташлаб улардан хизмат ҳақи олиб пул топишим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳақингизни сиз ишлаётган агентингиз бериши керак. Валлоҳу аълам!