Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўлни силташ ҳадис

10:49 / 06.07.2020 | Yusuf Zaripov | 2961

Ассалому алайкум! Устозлар саволим шуки, "Ал жомеъ ас-саҳиҳ" асаридан (Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам намозга келдилар имомликка ўтганларидан сўнг, алоқадан сўнг ғусл қилмаганликлари ёдларига тушиб қолиб қайтиб кирб кетиб ғусл қилиб чиқдилар ва қўлларида сувни силтаб ташладилар мазмундаги ҳадисни ўқиганман, ушбу ҳадисни ўзида ҳадисни таржима қилган уламолар қўлни силташ макруҳ эмаслигини исботлайди (силтаганда зарар бериш бундан мустасно) деб шархлаганлар, лекин мен савол жавобларда шайх ҳазратларини жавобида макруҳ эканлигини ўқидим. Мен ҳаётда ушбу ҳадисга амал қилиб келар эдим, сўраганларга қўлни силташ макруҳ эмас дер эдим. Илтимос ушбу ҳадисни ёритиб берсаларингиз ва нимага макруҳ эканлиги иложи бўлса тушунтириб берсалариз. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, ўзгаларга ҳам сачрайдиган даражада қилиш макруҳ. Сачратмаса макруҳ эмас. Нимаси тушунарсиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аниқки бировга озор берадиган қилиб сачратган эмаслар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat