Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

19:36 / 28.07.2018 | Islomxon | 1961
Ассалому алайкум! Устозлар, мени бир хадис анчадан бери қийнаяпти. Кимки бирон бир миллатни қалбидан севса қиёмат куни ўша миллат ичида тирилади дейилган экан. Хозирги кунда халқ орасида филмлар, сериаллар орқали мусулмон бўлмага халқларни қаттиқ яхши кўриб қолиш холатлари кўп учрамоқда. Бундайларни ахволи нима кечади? Улар қиёмат куни муртад холида тириладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шундай бўлиши ҳадисларда келади. Шундай ҳам бўлади. Аллоҳ ва расулини севиши керак бўлган қалб уларга осий бўлганларга муҳаббат қилса ва улар билан бирга бўлиш, бирга суратга тушиш, бирга таомланиб суҳбатларида бўлишга ошиқлансалар Аллоҳ уларни ниятларини ерда қолдирмайди. Агар Аллоҳ ва расули ва Унинг дўстларига нисбатан муҳаббат бўлса уни ҳам Аллоҳ ниятига етказади. 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ السَّاعَةِ، فَقَالَ: مَتَى السَّاعَةُ؟ قَالَ: «وَمَاذَا أَعْدَدْتَ لَهَا؟» قَالَ: لَا شَيْءَ، إِلَّا أَنِّي أُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. فَقَالَ: «أَنْتَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ». قَالَ أَنَسٌ: فَمَا فَرِحْنَا بِشَيْءٍ فَرَحَنَا بِقَوْل النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَنْتَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ . قَالَ أَنَسٌ: فَأَنَا أُحِبُّ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبَا بَكْرٍ وَعُمَرَ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ مَعَهُمْ بِحُبِّي إِيَّاهُمْ، وَإِنْ لَمْ أَعْمَلْ بِمِثْلِ أَعْمَالِهِمْ  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан (қиёмат) ҳақида сўраб, «Соат қачон?» деди. У зот: «Унга нимани тайёрлаб қўйдинг?» дедилар. У: «Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрганимдан бошқа ҳеч нарсани», деди. Шунда у зот: «Сен ўз яхши кўрганларинг билан биргасан», дедилар. Биз бирор нарсага Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сен ўз яхши кўрганларинг билан биргасан» деган гапларига қувонганчалик қувонмаганмиз. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Ўзим уларнинг амалларидек амал қилмаган бўлсам ҳам, уларга бўлган муҳаббатим туфайли улар билан бирга бўламан, деб умид қиламан». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat