Ассалому алайкум! Мен бир ҳадисни ўқиб қолдим. Аммо бироз мазмунига тушуна олмадим. Сизлардан илтимос ушбу ҳадис шарҳини баён қилиб берсангизлар. Ҳадис қўйидагича: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг Расули биздан бир одамнинг кўнглидан шудай фикрлар ўтадики, ўша ичидаги фикрини бировга айтгандан кўра кўмирга айланиб қолиши у учун яхшидек туйилади, деди. У зот: «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Шайтоннинг макрини васвасага қайтарган зотга ҳамду санолар бўлсин», дедилар». Ушбу ҳадисни маносини тушунмадим
– Ва алайкум ассалом! Ўша келган хаёлларга қиёматда жавобгарликка тортилмайди. Балки бу шайтоннинг васвасаси холос деб эътибор қилинади. Валлоҳу аълам!