Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан жанжал пайти мени хайдайдилар, (бор кет, йўқол, эртага загсга бориб ажрашамиз, яшамиман сан билан, санга бекор уйландим, хамма нарсени йиғиштириб кет йўқол, қўйдим санга, сўкиб хам хайдайдилар ва хаказо сўзлар билан). Шу пайт талоқ тушиб қолмадимикан деб ўйлаб қоламан. Шу пайт шу даражада жиддий айтадиларки агар мен чиқиб кетсам ростанам ажрашиб кетамиз. Уйимга кетсам хам мени қайтаргани бормайдилар. Қилган ишларидан пушаймон бўлмайдилар, узр хам сўрамайдилар. Талоқ хақида тушунчага эга эмаслар, нималигини билмайдилар. Тушинтршга харакат қилсам хохламайдилар. Ман хози хомладорман, болам хароми бўлиб қолмадимикан? Чунки бу гаплар тўйни эртаси кунидан бошланган. Нима қилай устозлар ёрдам беринглар, илтимос? Кўп китобларда ўқидим чин кўнглдан йўқол ёки қўйдим санга деса талоқ тушаркан. Ман бу гаплани жуда кўп эшитаман. Қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гаплар билан талоқ тушади. Бирор аҳли илмнинг ҳузурига бориб ораларингизга неча талоқ тушганинин аниқлатиб олинг. Валлоҳу аълам!