Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни мархумга бағишлаш

13:46 / 08.08.2020 | Улугбек Хусанов | 2252

Ассалому алайкум! Бу йил биз учун синовли йил бўлди. Аввалига холамни ўғиллари, сўнг поччам оламдан ўтишди. Бувижоним, Холаларим хар куни хар номоздан сўнг (Ёсин сурасини Бомдод намозидан сўнг, Духон сурасини пешин намозидан сўнг, Воқеа сурасини Аср номозидан сўнг, Мулк сурасини Хуфтон намозидан сўнг ва Каҳф сурасини Жумъа куни 12:00 гачам) ўқиб савобини шу оламдан ўткан яқинларимиз рухларига бағшида қилишмоқда. Аммо ман бугун Қурон уқиб савобидан ўтганларни рухларига бағшида қилиш бидат деб эшиттим. Шу жумладан, имоми Аъзам ва имоми Ахмад ўтганларга савоби боради дейишган бўлса имоми Шофеи ва имоми Молик хазратлари йўқ хеч қандай савоб бормайди дейишганакан. Хаттоки арабистонлик бир Шайх ат-Тарифи деган одам бу ишни бидиат деб, Аллоҳнинг расули (С.А.В) нинг: "Ўзингиздан ўтканлар учун Ёсин сурасини ўқинг" деган хадисларини хам сабаб бўла олмаслигини, бу хадис жуда заиф хадис қаторига киришини айтибди. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Имом Аъзам ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар жоиз деб турганларида ҳозирги замондаги бошқа қайси одамни гапи уларнинг гапларидан устун бўлиши мумкин? бир нарсани яхши тушунинг, жуда кўп масалалар ижтиҳод орқали собит бўлган. Сиз айтган масала каби. Бу масалалар ҳақида фуқаҳоларимиз “Мен далиллар орқали етишиб чиққан натижам тўғри, қарши томонни далилидан устун деб биламан, аммо Аллоҳнинг наздида мен хато қилиб қарши томон ҳақ бўлиши ҳам мумкин” дейдилар. Айни шу гапни имом Шофеъий ва имом Моликлар ҳам айтадилар. Яъни бу масалалар ҳақида Аллоҳнинг наздида айни шундай деб нуқта қўёлмайди. Икки тараф ҳам бир-бирини залолатдасан деёлмайди ҳам дейишмаган ҳам. Ҳанафий мазҳабига иқтидо қилсак биз ҳам уни ҳақ деб билишимиз керак. Жоиз демаган тарафга маломат тошини отмасдан “сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин” деб қўйилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat