Ассалому алайкум! Меҳрни параллел тақсимлаб бўлмайди деб эшитгандим, яъни инсон онасини 100% яхши кўради деб ҳисобласак ва кейин бирор қизни яхши кўрса онасига бўлган муҳаббати маълум миқдорда камаяр экан 70/30, 50/50 каби парчаланар экан. Мен эса Аллоҳга бўлган муҳаббатим озаймаслиги учун уйланмоқчи эмасман. Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу шу мақсадда уйланмайман деган одамни бу ишдан қайтарган эканлар аммо тасаввуфнинг кўп тоифалари бу ишни ёқлашар экан. Энди менинг бу қилмоқчи бўлаётган ишим қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Сизни фикрларингиз ғирт аҳмоқона. Аллоҳга бўлган муҳаббатга шаръан жоиз бўлган махлуқотларига бўлган муҳаббат орқали етишилади. Кўрмайсизми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Эр аёлига кулиб боқса, аёл эрига кулиб боқса Аллоҳ уларга раҳмат назари билан боқади” дедилар. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сизга инсонларни энг суюклиси ким” деб сўраганларида “Оиша” деганлар. “Эркакларданчи” деганларида “Унинг отаси” деганлар. Сиз уйланишни тарк қилсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлардан юз ўгирган бўласиз. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким менинг суннатимдан юз ўгирса биздан эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!