Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

11:13 / 25.10.2021 | Habibulloh | 1546

Ассалому алайкум! Талоқ ҳақида, ражъий талоқ, боин талоқ ҳақида ҳам ўқиб чиқдим. Саволим такрорий бўлаётгандир балким, лекин кўнглимни ёритиш мақсадида бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз жуда ҳам мамнун бўлар эдим. Кўнглим жуда хира бўлиб қолди. 1. Бугун аёлим билан уйдаги ошхонада гаплашиб турган эдик. Шунда нимадир гап бўлдию, аёлим: - "Тууур йўқоол денг" деб ҳазиллашиб айтди. Шунда мен ҳам ҳазил қилиб "Тур йўқол" деб айтдим ва айтиб бўлганимдан сўнг шу тобда ичимда "Талоқсанни ният қилиб ёки талоқни ният қилиб айтсам-а" деган фикр ўтиб кетди. Менинг шу ҳолатимдаги вазиятда бир боин талоқ тушмадими? 2. Кинояли талоқни ниятига келсак, "Тур йўқол" дейилганда айнан ўша сўзни айтиш вақтдаги нияти ўтадими, ёки бироз олдин ният қилиб, кейин айтса ўтадими ва кинояли талоққа ўхшаш сўзларни айтиб бўлиб, кейин ичида ният қилса ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳолатингизда асло талоқ тушмайди.

 2). Ният билан гап ва ҳаракат бир вақтда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat